Thursday, September 24, 2020

SPORTS.uz's Post

Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлигасининг 17-тури доирасидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” 26 сентябрь куни ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашувни бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган ОАВ вакилларининг ўзлари ҳақидаги маълумотларни pfcnavbakhor@gmail.com электрон почтасига жўнатишлари сўралади. Журналистларни рўйхатга олиш 25 сентябрь, соат 8:00га қадар давом этади.
Боиси, ОАВ ходимлари рўйхатини расмий идораларга эртароқ бериш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувига фақатгина “Навбаҳор” матбуот хизматига хабар юборган ва ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлган ОАВ вакиллари рўйхат асосида киритилади.
ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлмаган журналистлар стадионга киритилмайди.
ОАВ ходимларидан ўйин бошланишидан 30 дақиқа олдин стадионга келишлари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда, фаолият олиб боришлари сўралади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. www.pfcnavbahor.uz | расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
By: via SPORTS.uz

No comments:

Post a Comment